«Ювентус» ПСЖ учун Пьяничнинг нархини маълум қилди

  • Mr.NoBoDy26.02.2020 11:00
  • 459
  • 30

ПСЖ ёзги трансфер вақтида “Ювентус” ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични харид қилмоқчи. Бу ҳақда Италия ОАВ хабар тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, “кекса синьоралар” футболчини 80 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Парижликлар эса 29 ёшли ҳавбек учун бу суммани тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Пьяничнинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар