«Манчестер Сити» «Ювентус» футболчисини сотиб олиш учун қайтадан ҳаракат қилиб кўради

  • Mr.NoBoDy03.03.2020 16:00
  • 405
  • 30

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби анчадан бери Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкурни кузатиб келмоқда.

Италия ОАВси тарқатган маълумотга қараганда, «Манчестер Сити» ҳали Родриго Бентанкурни сотиб олиш фикридан қайтмаган. 22 ёшли ярим ҳимоячига «Манчестер Сити» клуби 2019 йилнинг ёзида ҳам харидор бўлган, лекин ўша пайтда «Ювентус» рад жавобини берган эди.

Қишда ҳам «Сити» Бентанкурни сотиб олишни ўйлади, лекин раҳбарияти қишда футболчилар сотиб олишни маъқул кўрмади ва бу сафар ҳам ушбу трансфер амалга ошмай қолди.

«Манчестер Сити» шу йилнинг ёзида Родригони сотиб олишга катта куч сарфламоқчи. «Шаҳарликлар» футболчининг трансфер баҳоси 40 миллион евродан ошмасликка умид қилишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар