"Челси" "Барселона" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy16.03.2020 11:00
  • 444
  • 30

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда.

"Daily Mail"нинг ёзишича, 21 ёшли "Барселона" тарбияланувчиси "Челси"га ўтиши мумкин. Футболчига «Наполи», «Севилья», «Байер» ва Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клублари ҳам даъвогар.

Кукурелья айни пайтда "Хетафе"да ижара асосида ўйнамоқда, шартномаси эса "Барселона"га тегишли.

Кукурелья жорий мавсум Ла Лигада «Хетафе» сафида 26 ўйин ўтказди ва битта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар