"МЮ" А Сериядан ярим ҳимоячи топди

  • Mr.NoBoDy25.03.2023 21:00
  • 171
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Calciomercatoweb нашри хабарига кўра, "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези Премьер-лига гигантининг қизиқишлари доирасида тушиб қолди.

Қайд этилишича, Амад Диалло Давиде Фраттезини "Олд Траффорд"га ўтиши бўйича келишувга киритилиши мумкин.

Давиде Фраттези бутун фаолиятини Италияда ўтказади. "Сассуоло" сафида ярим ҳимоячи 67 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 4 та голли узатмани ҳамкорларига берган.

Тransfermarkt портали 23 ёшли Давиде Фраттезини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар