Обамеянг "Барселона"га қайтиш учун энг кичик маошга ҳам рози

  • Mr.NoBoDy26.03.2023 05:00
  • 102
  • 30

Пьер-Эмерик Обамеянг "Барселона"да ўйнаш учун минимал маош олишга ҳам тайёр.

Diario Sport хабарига кўра, ҳужумчи жамоага қайтишни шунчалик истайдики, у энг кичик маошни қабул қилишга тайёр.

У "Блауграна"да ўз формасини тиклай олишига ишонади ва бошқа клублардан келган таклифларга қарамай Каталония жамоасига ўтишга ҳаракат қилади. Ҳужумчи "Челси" билан шартномани бекор қилишга рози.

Шу билан бирга, “Барселона”нинг асосий мақсади бразилиялик ҳужумчи Витор Роке (“Атлетико Паранаэнсе”) бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар