"Реал" Кварацхелия ва Осимхенга қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy26.03.2023 05:39
  • 144
  • 30

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансфер ойнасида бирданига “Наполи”нинг икки етакчисини сотиб олмоқчи, деб хабар беради Calciomercato.

Манбага кўра, "Қироллик клуби" грузиялик ярим ҳимоячи Хвича Кварацхелия ва нигериялик ҳужумчи Виктор Осимхенга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, ўйинчиларни сотиб олиш қийин бўлади, чунки италияликлар улар учун катта товон пули талаб қилади.

Жорий мавсумда 22 ёшли Кварацхелия барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. 24 ёшли Осимхен 29 учрашувда 25 гол ва 5 голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар