"Рома" Вейналдумни сотиб оладими?

  • Mr.NoBoDy26.03.2023 06:39
  • 219
  • 30

"Рома" "ПСЖ"дан ижарага олинган Жоржиньо Вейналдумнинг келажаги борасида бир қарорга кела олмаяпти.

Нидерландиялик футболчининг ижараси мавсум охиригача ҳисобланган ва сотиб олиш вариантини назарда тутади, бироқ “Рома” уни фаоллаштириш ниятида эмас. Журналист Даниэле Лонго хабарига кўра, "бўрилар" раҳбарияти унинг ўрнига парижликлардан ижара муддатини бир йилга узайтиришни сўрашни режалаштирмоқда.

Жоржинио Вейналдум жорий мавсумда “Рома” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. 32 ёшли ярим ҳимоячи Жозе Моуриньо жамоасидаги дебют ўйинида жиддий жароҳат олган, шу сабабли у тахминан олти ой майдонга тушмаган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар