"Реал": Каземиронинг ўрнига уч номзод

  • Mr.NoBoDy14.04.2020 16:00
  • 372
  • 30

"Реал" Каземирога ўринбосар изламоқда.

Олдинроқ жамоа "Ренн"нинг ёш яримҳимоячиси Эдуардо Камавингага қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бергандик. 17 ёшли футболчининг нархи 45-50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Иккинчи вариант — "Челси" яримҳимоячиси Нголо Канте, унинг нархи тахминан 80 миллион еврога тенг.

Учинчи охирги вариант эса "Лилл" футболчиси Бубакари Сумаре. Француз клуби уни 40-50 миллион еврога сотмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар