Симеоненинг жаҳли чиқди, у Лемарнинг сотилишига қарши эмас

  • Mr.NoBoDy15.04.2020 11:00
  • 399
  • 30

Marca нашрининг тарқатган хабарига қараганда, Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги трансфер бозорида жамоанинг франциялик ярим ҳимоячиси Том Лемарни сотиб юбориш ниятида.

24 ёшли ярим ҳимоячидан ҳатто жамоа бош мураббийи Диего Симеоненинг ҳам жаҳли чиққан. Чунки, франциялик ярим ҳимоячи икки мавсумдан бери "Ванда Метрополитано"да очилиб кетгани йўқ.

Transfermarkt портали Лемарнинг нархини 24 миллион евро этиб кўрсатмоқда. "Атлетико" франциялик ярим ҳимоячини 2018 йили "Монако" клубидан 70 миллион еврога сотиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар