«Ньюкасл»ни харид қилиш бўйича келишувга эришган Саудия Арабистонидаги жамғарма раиси Муҳаммад бин Салмон илк трансферларни режалаштирмоқда.
"Daily Mirror" тарқатган хабарга кўра, раҳбарият келажакда жамоа сафига «Барселона»нинг икки юлдузи — ярим ҳимоячи Филипе Коутиньо ва ҳужумчи Антуан Гризманни олиб келмоқчи. Ушбу трансфер келаётган ёзда амалга оширилиши мумкин.