Агент Неймарнинг ушбу мавсумдаги нархини ошкор қилди

  • Mr.NoBoDy27.04.2020 16:00
  • 468
  • 30

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг собиқ агенти Вагнер Рибейро бразилиялик футболчининг ушбу мавсумдаги "реал" нархини ошкор қилди.

«Ҳозирги кунда Неймарнинг имзоси 164 миллион еврога тенг. Бир йил илгари бундай нарх йўқ эди. Бу фақат ушбу мавсумга тегишли», - деди агент ESPN нашрига берган интервьюсида.

Аммо Рибейронинг тахминига кўра, коронавирус пандемияси туфайли ушбу нарх яна 50 миллион еврога камайиши мумкин.

Transfermarkt портали эса Неймарни 128 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар