Италиянинг «Наполи» клуби «Ливерпуль» клуби билан сенегаллик марказий ҳимоячи Калиду Кулибалининг трансфери борасида музокара олиб борди, дея хабар бермоқда Италия матбуоти.
«Наполи» клуби хўжайини Аурелио Де Лаурентис Кулибалини 100 миллион евро эвазига «Энфилд Роуд»га қўйиб юборишга тайёр. Неаполликлар Кулибалини 100 миллион евродан бир цент ҳам камига сотишга рози эмас.
Бундай вазиятда, Кулибали ёзда «Наполи»ни тарк этмаслиги эҳтимоли жуда юқори. Европанинг деярли барча клуби коронавирус пандемияси сабабли молиявий инқирозга дуч келди ва 100 миллион еврони "Наполи" футболчиси учун сарф қилиш истаги йўқ.