Бонавентура «Милан»дан кейин қайси жамоага ўтиши мумкинлиги маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy22.05.2020 16:00
  • 450
  • 30

«Милан» ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура фаолиятини «Рома»да давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Corriere di Bergamo хабар тарқатди.

30 ёшли футболчининг "россонери" билан амалдаги шартномаси мазкур йилнинг ёзида якунига етади. У миланликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас.

Жакомо яқинда "Милан"нинг инстаграмдаги саҳифаси обунасидан воз кечиб, клубдан кетиши мумкинлигига ишора қилган эди. Унга даъвогарлар сафида «Аталанта», «Торино» ва «Арсенал» клублари бор эди, аммо у Римга кўчиб ўтишга қарор қилди.

Бонавентура 2014/2015 йилги мавсумда «Аталанта»дан «Милан»га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар