Расман. Гётце «Боруссия»ни тарк этади

  • Mr.NoBoDy24.05.2020 11:00
  • 417
  • 30

Дортмунднинг «Боруссия» клуби спорт директори Михаэль Цорк ярим ҳимоячи Марио Гётце жамоани тарк этишини тасдиқлади.

«Гётце билан ҳамкорлигимиз ёзда якунланади. Ўзаро суҳбатдан кейин шундай қарорга келдик. Марио – жуда яхши йигит», – деди функционер "Sky Sport Deutschland"га берган интервьюсида.

Аввалроқ германиялик ярим ҳимоячи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Унга «Милан», «Лацио» ва «Рома» клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Гётце Бундеслиганинг ушбу мавсумида 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди. Жамоа бош мураббийи Люсьен Фавр футболчининг ўйин услуби «Боруссия» схемаси тўғри келмаслигини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar