"Реал" Йовични сотиб олиш борасида бир қарорга келди

  • Mr.NoBoDy15.04.2019 11:00
  • 793
  • 30

"Реал" ёзда "Айнтрахт" ҳужумчиси Лука Йовични сотиб олмоқчи, деб ёзади "Marca". 

Манбага кўра, "қироллик клуби" ёзда шу футболчига эътибор қаратмоқчи. Зидан бу трансферни маъқуллади. У Йович "Реал"нинг ҳужум чизиғидаги муаммоларини ҳал қилишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Йовичга "Бавария" ва "Барселона" ҳам қизиқяпти. Ҳужумчининг трансфер нархи тахминан 65-70 миллион еврога тенг.

Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи жами 38 та ўйинда 24 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар