"Манчестер Юнайтед" устозини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб номи маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy16.04.2024 14:39
  • 222
  • 30

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ватанига қайтиши мумкин. De Telegraaf журналистларига маълум бўлишича, Амстердамнинг "Аякс" раҳбарияти мутахассис билан шартнома имзолашни орзу қилади. У аввал ушбу клубда ишлаган.

Тен Хаг 2022 йилдан буён “қизил иблислар” бош мураббийи ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати келгуси йилнинг ўрталаригача ҳисобланади. Унинг қўл остида манкунианликлар 50 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар