Менье, Биссака ва Триппьер «МЮ» «шорт-листи»да

  • Mr.NoBoDy24.04.2019 16:00
  • 769
  • 30

“Манчестер Юнайтед” ёзда янги ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олишни режаллаштирмоқда. 

Манкунианликларнинг  шорт-листида ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье жой олган. “МЮ” раҳбарияти белгиялик футболчини, ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Антонио Валенсия ўрнига сотиб олмоқчи. 

Шунингдек, “Юнайтед” Аарон Уан-Биссака (“Кристал Пэлас”) ва Киран Триппьер (“Тоттенхэм”) номзодларини ҳам ўрганиб чиқмоқда, бироқ Менье варианти кўпроқ “қизил иблислар”ни қизиқтирмоқда. 

Маълумот ўрнида, Меньенинг ПСЖ билан тузган шартномаси2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар