«Интер» ва ПСЖ футболчи алмашиши мумкин

  • Mr.NoBoDy25.04.2019 16:00
  • 709
  • 30

“Интер” ва ПСЖ ёзда ҳужумчиларини алмашиши мумкин, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг хабарига кўра, парижликлар “Интер” футболчиси Мауро Икардига қизиқмоқда. Улар Икарди ўрнига Эдинсон Каванини бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Икарди “Интер” сафида 32та ўйинда, 16та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилган. Кавани эса 28та ўйинда 22та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар