"Ювентус" Навасни сотиб олишга тайёрланмоқда

  • Mr.NoBoDy27.04.2019 16:00
  • 747
  • 30

"Don Balon" манбасининг ёзишича, Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" посбони Кейлор Навасни харид қилмоқчи. "Ювентус" раҳбарияти Войцех Щеснининг барқарор ўйнашига ишонмаяпти, шу боис 32 ёшли коста-рикалик посбонга эътибор қаратди. 

Ҳозирча кейинги мавсумда "Реал"да ким асосий дарвозабон бўлиши номаълум. Зинедин Зидан Куртуани афзал кўряпти, аммо раҳбариятга ёшроқ Тибо Куртуа маъқул келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар