"Аякс" "Реал" ўйинчисини икки йилга ижарага олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy30.04.2019 11:00
  • 747
  • 30

"Реал" клуби Мартин Эдегорни сотишни режалаштирмаган.

Мадрид клуби ёзда норвегиялик 20 ёшли яримҳимоячисини яна ижарага бермоқчи. Ёзда футболчининг "Витесс"даги ижара муддати тугайди.

Яқин кунларда икки клуб ўртасида музокаралар бошланади. Эдегор - "Аякс" учун биринчи рақамли нишон бўлиб турибди, голландияликлар уни икки йилга ижарага олишни мўлжалламоқдалар.

Ўхшаш янгиликлар