“Монако” ярим ҳимоячи Желсон Мартиншни таркибида олиб қолмоқчи.
24 ёшли футболчи “Монако”га январь ойида ижара асосида “Атлетико”дан ўтган эди.
Монегасклар бош директори Олег Петров клуб португалиялик футболчини бутунлай сотиб олишини маълум қилди.
Ушбу трансфер тахминан 35 млн еврога амалга ошиши мумкин.