Трансфер оламидаги энг сўнгги янгиликлар

  • Mr.NoBoDy04.06.2019 11:00
  • 1299
  • 30

Ҳозирда кўҳна қитъанинг топ клублари ўз таркибини кучайтириб олиш ҳақида бош қотиришаётгани ҳеч кимга сир эмас! Бугун трансфер бозоридаги сўнгги янгликлар билан сизларни таништириб ўтамиз.

«Реал Мадрид» Бейлдан қутулишнинг янги услубини топди!

«Қироллик клуби» раҳбарияти қайсар футболчини майдонга тушурмоқче эмас. Унинг жамоа сафида бор эканлиги жамоанинг руҳиятига таъсир кўрсатади деб ҳисоблаётган Мадрид супер клуби Бейлни сотиб юбориш учун янги вариянтни ўйлаб топди. Улар Уэлслик футболчини Пол Погба трансферига аралаштиришмоқчи. Яъни  клуб Погба учун сўралаётган сумманинг бир қисми сифатида Бейлни таклиф қилади деб хабар бермоқда «The Times» нашри. «Реал Мадрид»нинг трансферлар учун маблағИ тўлиқ янги жамоа тузиш учун камлик қилиши сабабли, клуб бир нечта футболчиларни сотишга мажбур бўлмоқда. Юқорида зикр қилинган нашрнинг хабар беришича, агарда «Манчестер Юнайтед» Бейлни ўз таркибида кўришни истамаса, «Реал Мадрид» Ҳамес ёки Наваслардан бирини Погба учун бериладиган сумманинг бир қисми сифатида таклиф қилиб кўради. «Реал Мадрид» қандай услубда бўлсада, молиявий қулай шартнома тузиш пайида!

«ПСЖ» Куилибалининг ишқида ёнмоқда!

 Мана бир неча йиллардан бери Европанинг топ клублари эътибор марказида турган ҳимоячига «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар ҳимоячи ҳарид қилиш мақсадида. Ҳозирда Куилибалининг трансфер суммаси юз миллиондан ошиб кетгани сабабли кўплаб клублар ундан воз кечишга мажбур бўлишмоқда. «ПСЖ» клубида эса, исталган футболчини ҳарид қилиш имконияти мавжуд. Клуб Куилибалини қўлга киритиш мақсадига ета олмаса, «Аякс» клуби марказий ҳимоячиси ва сардори Де Лигтни ўзига оғдириб олишга уруниб кўради,  деб ёзмоқда «Telegraf» нашри.

«Атлетико Мадрид» янги кашфиёт арафасида

Матрасчилар «Фенербаҳче»нинг  Македониялик футболчиси  Элиф Элмас билан жиддий қизиқиб қолди деб хабар тарқатмоқда «НТВ Спорт» нашри.  Унда айтилишича, ёш иқтидор эгасининг трансфер суммаси 14 миллиони ташкил этади ва тез орада «Атлетико Мадрид» клуби футболчи билан шартнома имзолайди. Энг қизиғИ шундаки, турк клуби Элифни ўтган мавсумда 180 минг еврога ҳарид қилган эди. Иқтидорли футболчининг ажойиб ўйинлари туркиялик мухлисларда илиқ таъассурот қолдираётганига қарамасдан, футболчи ўсиши учун кучлироқ чемпионатга ўтиши лозим дейди Элиф Элмаснинг агенти.

Адриен Рабио тобора гранадлардан узоқлашмоқда!

Париж клуби билан келишмовчиликлар сабабли эрта хайрлашган футболчи ўзи учун қулай вариянт излашда давом этмоқда. Эркин агентга айланган французга АПЛ нинг икки клубидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Ҳозирда  расмий таклиф билан «Эвертон» футболчига мурожаат қилган бўлса, шу кунларда «Манчестер Юнайтед»  футболчи билан алоқага чиқади деб ёзмоқда «Telefoot» нашри. «Қизил иблислар» Погба кетадиган бўлса, марказ кучсизлашиб қолмаслиги учун Рабиони ҳарид қилишни мўлжаллаган бўлса, «Эвертон» янги мавсум олдидан таркибини бутунлай янги даражага олиб чиқмоқчи.  Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз! Биз  билан қолинг!
                        

Яҳёхўжа Улуғхўжаев тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар