«Наполи» яқин вақт ичида Ирвинг Лосано трансферини эълон қилади

  • Mr.NoBoDy16.06.2019 16:00
  • 731
  • 30

ПСВ ярим ҳимоячиси Ирвинг Лосано “Наполи”га ўтишга яқин турибди.

Жанлука Ди Марцио сайтининг хабар беришича, клублар 23 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришишган.

Неаполиклар мексикалик футболчи учун 50 млн евро тўлашади, футболчининг маоши 4,5 млн еврони ташкил қилди. Ушбу трансфер яқин вақт ичида расман эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Лосано жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 12 та голга ҳаммуалиффлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар