ads


«Ювентус» португалиялик вундеркинд учун 120 миллион евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy07.03.2019 11:00
  • 606
  • 30

«Ювентус» клуби «Бенфика»нинг ёш ярим ҳимоячиси Жоау Фелиш учун пойгада етакчилик қилмоқда.

As нашрининг маълумотига кўра, 19 ёшли футболчи туринликларнинг мавсум оралиғидаги асосий трансфер мақсади бўлиб турибди.

«Ювентус» клуби ўйинчи учун 120 миллион евро тўлашга тайёр – ушбу маблағ футболчининг трансферидаги товон пули сифатида кўрсатилган.

«Ювентус» клуби спорт директори Фабио Паратичи бу ҳақида «Бенфика» раҳбариятига хабар берган. Уларнинг учрашувида футболчининг агенти Жорже Мендеш ҳам иштирок этган.

Фелиш билан «Манчестер Юнайтед», «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» клублари ҳам қизиқмоқда, лекин ўйинчини қўлга киритиш учун «Ювентус» жамоасида имкониятлар жуда катта.

Ўхшаш янгиликлар