Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ ҳужумчиси Неймарни қўлга киритиш учун бор кучини ишга солмоқда.
Marca нашрининг маълумотига қараганда, “қаймоқранглилар” парижликлар Неймар учун 120 млн евро маблағ ва ярим ҳимоячи Каземирони қўшиб беришга тайёр.
“Реал” шундай йўл билан 27 ёшли футболчини нархини тушурмоқчи.
ПСЖ учун ҳам Каземиро варианти ёқиб тушиши мумкин, чунки улар айни вақтда таянч ярим ҳимоячисини қидиришмоқда.