«Уотфорд» «Наполи»га Деулофеунинг нархини айтди

  • Mr.NoBoDy22.06.2019 11:00
  • 740
  • 30

“Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти “Уотфорд” вингери Жерар Деулофеуни ўз жамоасида кўрмоқчи.

Calciomercato нашрининг хабарига кўра, жамоалар футболчининг трансфери нархи борасида келиша олишмаяпти. “Уотфорд” футболчиси учун 30 миллион евро сўрамоқда, аммо неаполликлар бундай нархни тўлашмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар