«Арсенал» «Боруссия» футболчиси билан кучаймоқчи

  • Mr.NoBoDy25.06.2019 16:00
  • 750
  • 30

“Арсенал” жорий трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Бу ҳақида France Football нашри хабар тарқатди.

Манбанинг хабарига кўра, “канонирлар” “Боруссия” ҳимоячиси Дан-Аксель Загадуни сотиб олмоқчи.

Футболчининг трансфер нархи тахминан 28 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “арилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Загаду ўтган мавсум “Боруссия” сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар