«Тоттенхэм» «А» Серия юлдузларидан бирини олиб келмоқчи

  • Mr.NoBoDy11.03.2019 11:00
  • 907
  • 30

«Фиорентина» ҳужумчиси Федерико Кьеза фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Футболчи «Тоттенҳэм»нинг асосий трансфер нишонига айланди. Клуб италиялик бу футболчи учун 70 миллион фунт тўлашга тайёр.

The Sun хабарига кўра, Кьезанинг ўзи ҳам Лондон клуби сафига келиб қўшилишга тайёр. 21 ёшли футболчига аввалига «Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри ҳам жиддий қизиқиш билдирганди, аммо энди «кўклар» тақиқ туфайли кейинги икки трансферлар дарчасида янги харидларни амалга ошира олмайдиган бўлди.

Кьезага «Милан», «Ювентус», «Интер» ва «ПСЖ» каби жамоалардан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Кьеза «Фиорентина» сафида жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 28 ўйинда майдонга тушган ва 11 гол урган.

Ўхшаш янгиликлар