«ПСЖ» спорт директори: «Неймарнинг «Барселона»га ўтиши — пул билан боғлиқ масала»

  • Mr.NoBoDy09.07.2019 11:00
  • 662
  • 30

«ПСЖ» спорт директори Леонардо жамоа ҳужумчиси Неймарнинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди.

«У жамоанинг машғулотига ташриф буюрмади, аммо янги мавсумга тайёргарликни биз билан бошлаши керак эди. У бу ҳақда билар эди. Кўрамиз, бундай ҳолатда қандай жазо чорасини қўллаш мумкин.

Унинг «Барселона»га трансфери? Барчасини ҳамма билади. Вазият барча томон учун очиқ-ойдин. Бугунги кунда битта нарса аниқ — унинг биз билан ҳали 3 йиллик шартномаси мавжуд.

Биз ҳали таклиф олмадик. Шу боис, шарҳ берадиган нарсанинг ўзи йўқ. Шуниси аниқки, ўзаро яхши муносабатларга эгамиз. Қолгани пул билан боғлиқ масала», – деди Леонардо.

Ўхшаш янгиликлар