«Ювентус» яна бир трансферни эълон қилди

  • Mr.NoBoDy17.07.2019 11:00
  • 866
  • 30

“Лион” ярим ҳимоячиси Хамза Рафья “Ювентус” аъзосига айланди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Футболчининг трансфери туринликлар учун 400 минг еврога тушди. Шунингдек, бу сумма бонуслар эвазига 5 миллион еврога ошиши мумкин. Футболчи туринликлар билан яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи билан 2022 йилгача шартнома имзолади.

Маълумот учун, 20 ёшли Рафья “Лион” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар