Мариано Диас «Реал»дан кетишни истамаяпти

  • Mr.NoBoDy25.07.2019 16:00
  • 623
  • 30

"Реал" ҳужумчиси Мариано Диас жамоани тарк этишни истамаяпти. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Зидан бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мавсумда 25 ёшли футболчига урғу бермаётган бўлса-да, доминиканлик ўйинчи "Сантьяго Бернабеу"да қолишни истамоқда.

Унинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2023 йилга қадар тузилган. Унинг трансфер нархи - 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Мариано Диас ўтган мавсумда "Реал" сафида барча мусобақалар доирасида 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар