Бэйл фаолиятини қайси жамоада давом эттириши маълум

  • Mr.NoBoDy27.07.2019 16:00
  • 685
  • 30

Ярим ҳимоячи Гарет Бэйл “Реал”ни тарк этишга яқин турибди.

Marca  нашрининг хабар беришича, уэлслик футболчи Хитойнинг “Цзянсу Сунин” клуби билан уч йиллик шартнома имзолайди. Бэйлнинг маоши эса йиллига 22 млн еврони ташкил қилади.

Томонлар шартнома борасида келишувга эришиб бўлишди.

Хабарингиз бор, “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан 30 ёшли футболчини кетишини тасдиқлади.

Ўхшаш янгиликлар