Дани Алвесни Сан-Марино клуби таклиф қилди

  • Mr.NoBoDy30.07.2019 16:00
  • 635
  • 30

ПСЖ клубининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Инстаграмда қўйган постидан сўнг уни Сан-Маринонинг “Тре-Фиори” жамоаси таклиф қилди.

“Ҳей, Дани! Биз сени резюменгни кўрдик, ёмон эмас! Биз “Тре-Фиори”миз. Сан-Маринонинг энг совриндор жамоаларидан биримиз.

Соврин ютишни истасанг бизнинг сафимизга қўшил! Биз сени жон деб кутиб оламиз. Бу ерда яхши футбол ва маззали озиқ-овқат сени кутмоқда. Дани Алвес нима дейсан? Бизнинг натижамиз сени қониқтирадими?”, - дейди Сан-Марино жамоаси.

Ўхшаш янгиликлар