Рибери фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy02.08.2019 11:00
  • 616
  • 30

«Бавария» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери фаолиятини Яқин Шарқ мамлакатларининг бирида давом эттириши мумкин. Футболчи бугун янги клуби билан шартнома имзолаш учун Осиё қитъасига йўл олади. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар тарқатди.

Ҳозирча клуб номи ошкор қилинмаяпти, аммо эҳтимол билан у Қатар ёки Саудия Арабистони жамоаси сафига қўшилади.

Аввалроқ Рибери «Монако»дан тушган таклифга рад жавобини берган эди. Шунингдек, «Айнтрахт» ҳам унга қизиқиш билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар