Расмий хабар. «Арсенал» «Челси» ҳимоячисини қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy09.08.2019 16:00
  • 703
  • 30

Англияда трансфер ойнаси ёпилиш арафасида «Арсенал» муҳим трансферни амалга оширди. «Челси» ҳимоячиси Давид Луиз «канонирлар» сафига ўтди.

Ҳозирча ушбу келишув шартлари ошкор қилинмаяпти. "Арсенал" бразилиялик футболчи учун тахминан 8 миллион фунт стерлинг тўлаган. 32 ёшли футболчи билан эса 2 йиллик шартнома имзоланди. Давид Луиз «Арсенал»да 23-рақамли футболкада ўйнайди.

Луиз 2011-2014 ва 2016-2019 йилларда «Челси» шарафини ҳимоя қилган бўлса, орадан 2 йил "ПСЖ"да фаолият юритган.

Ўхшаш янгиликлар