Таниқли шарҳловчи UzReport ва Futbol TV UZ телеканалларида иш бошлайди

  • Mr.NoBoDy13.04.2021 02:05
  • 1046
  • 30

Таниқли шарҳловчи Бобур Акмалов энди Uz Report TV ва Futbol TV телеканалларида ўйинларни шарҳлайди.

Ушбу телеканаллар мухлислар учун футбол учрашувларини юқори сифатда, тўлиқ ҳажмда тақдим қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Эндиликда таниқли шарҳловчи, журналист Бобур Акмалов турли мусобақалар доирасидаги футбол учрашувларини Uzreport TV ва Futbol TV да шарҳлаб боради.

Маълумот учун, Бобур Акмалов, 2003 йилдан бери журналистика, 2007 йилдан буён эса спорт журналистикаси йўналишида фаолият юритиб келади.