Ўзбекистон ОТЖ ўртоқлик учрашувида Миср терма жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди

  • Mr.NoBoDy09.06.2019 21:34
  • 1161
  • 30

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Андижонда Миср терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. "Cоғлом авлод" стадионида кечган учрашувда вакилларимиз ишончли тарзда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйинда Бобур Абдухолиқов ҳисобни очган бўлса, кейин захирадан майдонга тушган Азиз Ғаниев ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда жаримадан гол киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. 
 
Энди 11 июнь куни Олимпия терма жамоамиз Наманганда Миср терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
 
ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ 2:0
Гол: Бобур Абдухолиқов (32), Азиз Ғаниев (90+3)
Ўзбекистон ОТЖ: Умид Эргашев, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Дилшод Саитов, Нурилло Тўхтасинов, Ойбек Рустамов, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Ғофуров, Санжар Қодирқулов, Бобур Абдихолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов
Миср ОТЖ: Салаҳ Омар, Талал Осама, Абдул Салом Муҳаммад, Собир Маҳмуд, Моҳир Носир, Муҳаммад Мустафо, Тавфиқ Акром, Рамазон Аҳмад, Собир Муҳаммад, Ҳамди Аммар, Ашур Имом.
 

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar