ЎФАда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

  • Mr.NoBoDy16.06.2019 13:34
  • 1089
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари масъуллари учун йиғилиш бошланди. Йиғилишнинг биринчи кунида республикамиздаги барча ҳудудий академиялар бухгалтерлари иштирок этмоқда. Кун тартибидаги асосий масала ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2019 йил учун мўлжалланган смета режаси ва унинг бажарилишини муҳокама қилишдан иборат.  
 
Шунингдек, йиғилиш давомида академиялар фаолиятига боғлиқ турли меъёрий ҳужжатлар кўриб чиқилади ва ходимларни моддий рағбатлантириш масаласи ўрганилади. Бундан ташқари мавзуга оид таклифлар билдирилиб, савол-жавоблар ўтказилади.
 
Ҳудудий  болалар-ўсмирлар академиялари масъуллари иштирокидаги йиғилиш эртага ҳам давом этади. Эртанги йиғилишда академия директорлари ҳамда спорт директорлари ўринбосалари иштирок этишади.

Ўхшаш янгиликлар