Тошкентда "B" дипломи бўйича мураббийлик ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда

  • Mr.NoBoDy18.06.2019 19:00
  • 958
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Жумладан, шу кунларда пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт базасида "B" дипломи учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашяпти. Улар орасида Тимур Яфаров, Марсель Идиатуллин каби таниқли мутахассислар бор.  

Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Даврон Қудратуллаев  ёрдам беряпти. Мазкур ўқув курслари назарий ва амалий машғулотлардан иборат бўлиб, 21 июнь куни якунига етади. 

Ўқув курси 4та модулдан иборат бўлиб, модуллар орасида бир ой танаффус қилинади.

Ўхшаш янгиликлар