Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабига ташриф буюрди

  • Mr.NoBoDy24.06.2019 23:34
  • 1311
  • 30

Бугун Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабига ташриф буюрди.

Дилмурод Набиев ҳамда Равшан Эрматов бу ерда яратилган шарт-шароитлар, Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби ўқув биноси, машғулотлар майдони, у ерда жойлашган меҳмонхона ва овқатланиш тизими билан яқиндан танишишди.

Ташриф давомида мазкур даргоҳ тарбияланувчиларининг қай тартибда саралаб олиниши,  селекция масаласини янада яхшилаш, истеъдод эгаларининг мазкур мактабда таҳсил олишини таъминлаш, шунингдек тарбияланувчилар иштирок этувчи мусобақалар сони ва сифатини оширишга доир қатор кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида тарбия топган футболчиларнинг келажакда профессионал клубларга бориб қўшилишини таъминлаш мақсадида мактаб ва клублар ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида зарур тавсиялар берилди. 

Ўхшаш янгиликлар