21-23 июнь кунлари Coca Cola Суперлигада 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур тур доирасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” акцияси ташкил этилди.
Қайд этиш жоиз, 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни саналади. Ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш, барчани огоҳликка чорлаш ҳамда спорт билан ошно тутинишини тарғиб этиш мақсадида Coca Cola Суперлига 12-тур учрашувларида гиёҳвандликка қарши курашни тарғиб этиш бўйича акция ташкил этилди.