Кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш, ЎФАнинг кейинги иш режалари билан ўртоқлашиш, қолаверса, ЎФА раҳбарияти билан интервью уюштириш бўйича келиб тушаётган кўплаб сўровларни инобатга олган ҳолда 29 июнь куни очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этилади.
Унда барча турдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин бўлади. Мулоқот жараёнида ЎФА вакиллари олиб борилаётган иш жараёни хусусида маълумот беришади. ОАВ вакиллари эса ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиш имконига эга бўлишади.