Тошкентда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бошланди

  • Mr.NoBoDy01.07.2019 16:34
  • 969
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини ошириб боришга катта аҳамият қаратиб келмоқда. 

Жумладан, бугундан Тошкентда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов бўйича 4 кунлик ўқув курсларига старт берилди. Жами 18 нафар иштирокчи қатнашаётган ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машхур футболчиларидан Игорь Таран, Азамат Бойматов ҳам бор эканини қайд этиш жоиз.

Мазкур ўқув курсларини ЎФА инструктори Темур Кападзе олиб боряпти. Унга Ойбек Давлатмуротов ёрдам бермоқда. Ўқув курслари давомида мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида турган иштирокчиларга ушбу соҳа ҳақида дастлабки маълумотлар берилади. Улар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Машғулотлардан кейин иштирокчилардан имтиҳон олинади.

Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "C" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади. 

Ўхшаш янгиликлар