ЎФА Президентлигига номзод киритиш жараёни бўйича баёнот

  • Mr.NoBoDy02.07.2019 15:00
  • 939
  • 30

2019 йил 15 июль санасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтади. Конференция кун тартибидан ЎФА Президентини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган.

Шу муносабат билан, ЎФА уставининг 41-моддасига мувофиқ ЎФА аъзолари томонидан ЎФА Президенти лавозимига номзод киритиш бўйича ёзма таклифлар 2019 йилнинг 14 июлига қадар Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98-А уйда жойлашган ЎФА Бош котибиятига тақдим этилиши мумкин.

 

ЎФА уставига мувофиқ ЎФА Президенти лавозимига илгари суриладиган номзодлар қуйидаги шартлар асосида танлаб олинади:

 - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

 - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган бўлиши;

 - ЎФА аъзоларининг ҳар бири ўзлари илгари сурадиган номзодни белгиланган тартибда номзод сифатида сайлаган бўлиши ва сайлов ўтказилганлиги тўғрисидаги йиғилиш баённомасини номзод киритиш бўйича ёзма таклифга илова қилиши лозим;

 

Юқоридаги шартларга мос келадиган номзодлар халқаро талабларга мувофиқ тарзда ЎФА томонидан ўрганиб чиқилади. 

Ўхшаш янгиликлар