Ўзбекистон U-16 терма жамоаси «CAFA U-16 championship-2019» мусобақасида иштирок этади

  • Mr.NoBoDy03.07.2019 11:00
  • 904
  • 30

Жорий йилнинг 26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган «CAFA U-16 championship-2019» мусобақаси бўлиб ўтади.
 
Мазкур мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг ўсмирлар терма жамоалари иштирок этишади. 
 
Маълумки, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ташкил этиладиган Осиё чемпионати 2020 саралаш баҳсларида қатнашади. Шу тариқа Азамат Абдураимов шогирдлари учун Тожикистондаги мусобақа бўлажак саралаш ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтиб беради.
 
Эътиборингизга «CAFA U-16 championship-2019» тақвимини ҳавола қиламиз:
 
1-тур
26 июль (жума)
Ўзбекистон – Тожикистон
Қирғизистон – Эрон
Афғонистон – Туркманистон
 
2-тур
27 июль (шанба)
Тожикистон – Туркманистон
Афғонистон – Қирғизистон
Ўзбекистон – Эрон
 
3-тур
29 июль (душанба)
Туркманистон – Ўзбекистон
Эрон – Афғонистон
Тожикистон – Қирғизистон
 
4-тур
30 июль (сешанба)
Қирғизистон – Туркманистон
Эрон – Тожикистон
Афғонистон – Ўзбекистон
 
5-тур
1 август (пайшанба)
Туркманистон – Эрон
Ўзбекистон – Қирғизистон
Тожикистон – Афғонистон
 

Ўхшаш янгиликлар