Осиё футбол конфедерациясининг Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бўйича ривожлантириш офицери Йогеш Десайи Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюрди.
Қитъамиз футбол конфедерацияси ўзига аъзо мамлакатлар ассоциацияларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ривожланишини таъминлаш бўйича турли лойиҳа ва ташаббусларни мунтазам равишда амалга ошириб боради. Равшан Эрматов ОФК ривожлантириш офицери Йогеш Десайи билан учрашди ва ассоциация фаолиятини янада самарали йўлга қўйилишини таъминлаш, миллий футболимиз савиясини оширишга кўмак берувчи турли лойиҳа ва ташаббуслар билан яқиндан танишди. Йогеш Десайи ОФК томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот бериб, ҳар бир лойиҳанинг мамлакатда футболнинг у ёки бу соҳасини ривожлантиришда ўрни қандай бўлишига тўхталиб ўтди.