Болалар футболи. Сирдарё вилоятида "Келажагимиз умидлари" болалар фестивали ўтказилди  

  • Mr.NoBoDy07.03.2019 09:25
  • 1284
  • 30

 
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Келажагимиз умидлари” фестивали  ташкил этиб келинмоқда. 
 
Ана шундай фестивалларнинг навбатдагиси Сирдарё вилоятида ўтказилди. Фестивалда 3,4-синф ўқувчилари иштирок этишди. Фестивал Сирдарёдаги "Алпомиш" спорт саройида бўлиб ўтди.
 
Фестиваллар ташкил этишдан  мақсад болажонларни футболга жалб қилиш, мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва умумтаълим мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни танлаб олиб, футбол мактабларига тавсия қилишдан иборат.
 
Тадбир сўнггида фестивал иштирокчиларига ЎФА ва вилоят футбол ассоциацияси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.




Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар