Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади
Mr.NoBoDy09.07.2019 10:00
1022
30
Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча Тошкентда йиғинга киришди. Мазкур ўқув-машғулот йиғини 18 июль санасига қадар давом этади. Бош мураббий терма жамоа ўзагини шакллантириш ва терма жамоага номзод футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида ушбу йиғинга жами 30 нафар футболчи чақиришга қарор қилди. Йиғин мобайнида 3 та назорат учрашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.