Андижонда 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасида ассоциация Кубоги якунига етди
Mr.NoBoDy13.07.2019 20:34
1017
30
Андижон вилоятида 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, хусусан, 2-йўналиш доирасида ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят футбол ассоциацияси Кубоги учун ўтказилган мусобақа ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди. Зеро, бу турнирда вилоятдаги деярли барча шаҳар ва туманларнинг футбол жамоалари иштирок этдилар. 2008 йилда туғилган болалардан иборат бўлган жамоалар аввалига гуруҳ босқичи баҳсларида ўзаро куч синашди. Гуруҳ учрашувлари 4 ҳудудда – Марҳамат, Балиқчи, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳрида ташкил этилди. Мазкур гуруҳларда 1 ва 2-ўринни қўлга киритган жамоалар ҳал қилувчи босқичга йўлланма олдилар.
Ҳал қилувчи ўйинлар Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ дахасида жойлашган футбол акаадемияси стадионида бўлиб ўтди. Финалда Хўжаобод тумани жамоаси ва Андижон шаҳри вакиллари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳсда Андижон жамоаси 4:2 хисобида ғолиб чиқди ва вилоят футбол ассоциацияси Кубогини қўлга киритди. 3-ўрин эса Марҳамат ҳамда Балиқчи футболчиларига насиб этди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ушбу мусобақа давомида футбол академияси мураббийлари бу йил мазкур билим даргоҳига 2008 йилда туғилган болалар қабул қилинишидан келиб чиққан ҳолда самарали селекция ишларини олиб бордилар.