Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда ҳакамлик фаолиятини ривожлантириш ва ҳакамларнинг савиясини ошириб бориш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 18 февралдан "Чиғатой" спорт мажмуасида аёл ҳакамлар учун ўқув семинари бошланди. Семинар давомида ҳакамлар назарий ва амалий машғулотлар олиб боришмоқда. Машғулотларни тажрибали инспекторлар Марат Исмоилов ва Тимур Абдуллаевлар ўтказишяпти. Бугун ҳакамлар Енгил атлетика федерацияси майдонида жисмоний имтиҳонлар топширишди. Шунингдек, улардан ўйин қоидалари бўйича видеотестлар олиш режалаштирилган.
Мазкур ўқув семинари 21 февралга қадар давом этади.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.